Узбек O'zbek
«МЮ» қишки трансферлардаги илк нишонини аниқлаб олди
Пайшанба, 20 Декабр
19370

«Порту» ҳимоячиси Эдер Милитао фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

The Telegraph маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед» ушбу 20 ёшли бразилиялик ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда. «МЮ» қишда марказий ҳимояни кучайтирмоқчи ва бу позиция учун номзодлардан яна бири «Наполи» ҳимоячиси Холид Кулибали ҳисобланади.

Бразилиялик футболчи трансфери 40 миллион фунтга баҳоланмоқда. Эдер бу мавсум Европадаги илк мавсумини ўтказмоқда, бунга қадар у 3 йил давомида Бразилиянинг «Сан-Паулу» клуби сафида тўп сурганди.

Айни вақтда янги мураббий Олк қўлига ўтган «МЮ» қишки трансферлар чоғида яримҳимоячи ҳам олмоқчи. Бу «Ювентус»нинг бразилиялик хавбеки Дуглас Костадир.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз