Узбек O'zbek
Пепенинг «Бешиктош»дан кетгани тасдиқланди, у АПЛга келиши мумкин
Сешанба, 18 Декабр
5083

Португалиялик ҳимоячи Пепе «Бешиктош»ни тарк этди. 35 ёшли футболчи ва Истанбул клуби ўртасидаги шартнома томонларнинг ўзаро розилиги билан бекор қилинган.

Пепенинг Туркиядан кетаётгани ҳақида ОАВда аввалроқ хабар тарқалган эди, кеча клуб ва футболчи буни расман тасдиқлашди.

Ҳимоячи «Бешиктош»га 2017 йил ёзида – «Реал»даги 10 йиллик фаолиятидан сўнг бориб қўшилган эди. Унга Англия Премьер-лигасининг бир қатор футболчилари, хусусан «Вулверҳэмптон» қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар бор.

Қўшимча сифатида, Пепе Туркия олий лигасининг ушбу мавсумида 10та ўйин ўтказиб, 3та гол урган. Чемпионатнинг 16-туридан кейин 5 жамоа 26 очко билан 3-7-ўринларни эгаллаб турибди, шулар орасида «Бешиктош» ҳам бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз