Узбек O'zbek
«Ювентус» Европадаги энг яхши стартни қайд этмоқда
Якшанба, 16 Декабр
5503

«Ювентус» Италия чемпионатининг 16-турида «Торино»ни мағлуб этди (1:0). 

Ўйиндаги ягона гол 70-дақиқада Криштиану Роналду томонидан пенальти орқали урилди.

Массимилиано Аллегри жамоаси А Серияда қаторасига еттинчи ўйинда ғалаба қозонди. 

Италия чемпионатининг жорий мавсумида «Ювентус» 15 ғалабага эришди ва 1 ўйинда дуранг қайд этди. Европа лигаларидаги энг яхши стартнинг такрорланиши бўлди. Дастлабки 16-турда бундай натижани «Тоттенҳэм» (1960/61), «Барселона» (2012/13) ва «Манчестер Сити» (2017/18) ҳам қайд этган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз