Узбек O'zbek
Моуриньо Салоҳ ҳақида гапирди
Якшанба, 16 Декабр
16345

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақидаги фикрларини баён этди.

Салоҳ бир муддат «Челси»да, португалиялик мутахассис қўли остида тўп сурган, аммо Моуриньо уни асосий таркибга киритмаганди. Мисрлик футболчи Лондон клуби сафида 12 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол урганди. 2015 йилда у «Фиорентина»га ижарага берилган, 2015/16 йилги мавсумни «Рома»да ўтказган, кейинроқ римликлар клуби унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олганди.

«Менимча, Салоҳ барча томонлама ривожланди. Унинг жисмоний кўрсаткичлари қанчалик ўзгарганини кўришимиз мумкин. Салоҳ аввал тезкор, шу билан бирга нимжон йигитча эди. Ҳозир эса у ҳам тезкор, ҳам кучли.

У ўшанда Швейцариядан («Базель») Англиянинг катта клубига [«Челси»] келган, лекин АПЛга руҳий жиҳатдан мослаша олмаганди. 

Энди у мутлақо бошқа футболчи, у «Базель»дан «Челси»га келган ёш иқтидор эмас, етук футболчи. Ўшанда Салоҳ истиқболли футболчи эди, ҳозир эса жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири.

Мен ўшанда уни ўзимга катта ёрдам бера олади деб ўйламагандим. Мен унинг истиқболли футболчи эканини билардим, энди у ҳақиқатанам катта футболчига айланди», – дея Моуриньонинг сўзларини келтирган манчестерликлар клуби расмий сайти.

Бугун «Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 17-тури доирасида «Ливерпуль» меҳмони бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз