Узбек O'zbek
Кулибали рекорд қийматда АПЛга ўтиши хабар қилинди
Жума, 14 Декабр
8026

«Манчестер Юнайтед» январда «Наполи»нинг сенегаллик ҳимоячиси Калиду Кулибалини тарихдаги энг қиммат ҳимоячига айлантирмоқчи, деб ёзади Evening Standart.

Нашрнинг аниқлашича, «қизил иблислар»нинг айни масаладаги иккита таклифи неаполликлар томонидан рад этилган. Эндиликда «МЮ» учинчи, рад этиб бўлмас номани тайёрламоқда: 27 ёшли футболчи учун 100 млн фунт таклиф этилади.

Қайд этилишича, Моуриньо марказий ҳимоячилар борасида Тоби Алдервейрелд, Ҳарри Магуайр ва Жером Боатенг борасидаги саъй-ҳаракатлар пучга чиққач, Кулибали номзодига жиддий ёндаша бошлаган. Калидуни Жозега ўтган ёзда клубнинг собиқ скаути Хавьер Рибалта тавсия қилгани маълум.

Манбага кўра, «Юнайтед» Кулибали трансферининг катта харажат талаб этиши туфайли қишда Эрик Байи ва Маркос Рохони трансферга қўйиши эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январида 75 млн фунт эвазига «Ливерпуль»га ўтган Виржил Ван Дийк тарихдаги энг қиммат ҳимоячи бўлган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз