Узбек O'zbek
Анчелотти жамоаси сўнгги 17 йилда илк маротаба Чемпионлар Лигаси гуруҳидан чиқолмади
Чоршанба, 12 Декабр
2598

Карло Анчелотти бош мураббийлигидаги «Наполи» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши ўйинда 0:1 ҳисобида ютқазди.

Натижада, неаполликлар гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар Лигаси 1/8 финалига чиқолмай қолишди. 

Сўнгги марта Анчелотти шогирдлари бундай натижани 2000/01 мавсумида кўрсатишганди. Ўша пайтда мутахассис бошқараётган «Ювентус» гуруҳда 
«Депортиво», «Ҳамбург» ва «Панатинаикос»дан кейин сўнгги ўринни эгаллаган эди.

Шундан сўнг, Карло «Милан», «Челси», «ПСЖ», «Реал» ва «Бавария» клубларида ишлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз