Узбек O'zbek
Анчелотти «Ливерпуль» билан ўйиндаги мағлубиятга изоҳ берди
Чоршанба, 12 Декабр
11487

«Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ плей-офф йўлланмаси бой берилган «Ливерпуль»га қарши ўйин (0:1) борасида қуйидагича фикр билдирди.

«Қўлимиздан келган барча ишни қилдик, шу боис жуда алам қилаётган бўлса-да, буни қабул қилишимиз керак. 6та ўйинда биз эҳтимол кутилганидан анча яхшироқ ҳаракат қилдик ва плей-оффга жуда яқин келдик.

Энди курашни Европа Лигасида давом эттирамиз ва бу мусобақада узоққача бориш мақсадидан ўзимизга мотивация сифатида фойдаланамиз.

Ҳужум уюштиришни бироз кескинлик етишмади, боиси «Ливерпуль» юқори даражада прессинг намойиш этди. Иккинчи бўлимда эса ҳар иккала жамоа ўйинидан ҳам тартиб кўтарилди. Ҳақиқатан ҳам «Ливерпуль» қарши ҳужумларда яхши вазиятларга эга бўлди, аммо бу бизга гол жуда зарурлиги туфайли юзага келди, чунки ўйинимиздаги баланс бироз бузилган эди. Милик ўтган ҳафта Бергамода қойилмақом гол муаллифи бўлган эди, бугун ҳам сал қолса худди шуни такрорлаган бўларди.

Ўтган мавсум Чемпионлар лигаси финалигача борган жамоа билан ўйинда қийинчиликка учраганимизга у қадар ҳайрон қолмаса ҳам бўлади.

Нимадандир афсусланишимиз керак, деб ўйламайман. Имкони борича ҳаракат қилдик, аммо бироз омад етишмади. Энди эса Европа Лигасида зафар қучишга уринамиз», - деб айтиб ўтди Анчелотти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз