Узбек O'zbek
Анчелотти «Ливерпуль» билан ўйин олдидан: «Торт тайёр, устига қиёмни суртсак бўлгани»
Сешанба, 11 Декабр
5786

«Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигаси доирасидаги «Ливерпуль»га қарши сафар ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ливерпуль» қандай тактика қўллашини билмайман, аммо натижага эришиш учун ўзимиз нима қилишимиз кераклигини биламан.

Бу баҳс бизга ишонч бағишлаган биринчи ўйинимиз билан солиштириш имконини беради. Ўша ўйиндаги натижани (1:0) такрорлай оламизми-йўқми, билмайман, аммо шундай бўлишини истаяпмиз.

Эртага кечқурун гуруҳ босқичи натижалари аён бўлади. Биз кичик устунлик билан тўп сурамиз. «Наполи»ни икки хил натижа қониқтиради.

Биз тортни тайёрлаб бўлдик, фақат унинг юзасига қиёмни суртсак бўлгани. Очиқ ўйин гувоҳи бўламиз. «ПСЖ»нинг Белграддаги ўйинини кузатмайман, «Ливерпуль»га қарши ўзимизнинг ўйин ҳақида ўйлайман», - деб айтиб ўтди Анчелотти.

Маълумот учун, мураббий икки хил натижа деганда дуранг ва 0:1 ҳисобидан ташқари ҳар қандай кичик ҳисобдаги мағлубиятни назарда тутмоқда.

«Ливерпуль»-«Наполи» ва «Црвена Звезда»-«ПСЖ» ўйинлари бугун Тошкент вақти билан тунги соат 01:00да бошланади.

ЕЧЛда плей-оффнинг 12 иштирокчиси маълум. Яна кимда қандай имконият?

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз