Узбек O'zbek
Месси Аргентина футбол ассоциацияси раҳбари билан учрашди
Душанба, 10 Декабр
4397

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина футбол ассоциацияси президенти Клаудио Тапия билан учрашди.

Goal хабарига кўра, мулозим 31 ёшли футболчини терма жамоа сафига қайтишга кўдирмоқчи бўлган.

Сўнгги бор Месси Аргентина сафида жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Францияга (3:4) қарши ўйинда майдонга тушган эди.

Тапия ва Месси Мадридда ўтказилган Либертадорес Кубоги финалидан ўрин олган «Ривер Плейт» - «Бока Хуниорс» ўйини танаффусида бир неча дақиқа гаплашиб олишган. Ассоциация раҳбари Леодан қачон терма жамоага қайтмоқчи эканини сўраган. Футболчининг жавоби қандай бўлгани ҳақида маълумот йўқ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз