Ноябрь ойининг энг чиройли голи муаллифи аниқланди
Dec. 7, 2018, 7:03 p.m. 3506

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ноябрь ойининг энг чиройли голи муаллифини эълон қилди.

Уни аниқлаш учун ўтказилган сўровнома якунларига кўра, «Бунёдкор» жамоаси аъзоси Азизбек Ҳайдаров томонидан «Локомотив» дарвозасига урилган гол энг кўп очко жамғарди. 

Овоз бериш жараёнида Азизбек Ҳайдаров жамоадошлари Олег Зотеев ва Игорь Йелич, «Металлург» яримҳимоячиси Ислом Исоқжонов, «Сўғдиёна» яримҳимоячиси Ойбек Нурматовни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.