Модрич «Олтин тўп» учун Nike компаниясидан катта мукофот олди
Dec. 7, 2018, 6:03 p.m. 5829

«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич шу ҳафтада жуда катта пул ишлаб олди, деб ёзади Mundo Deportivo.

Футболчи спорт экипировкасини ишлаб чиқарувчи Nike компанияси билан шартномага эга. Унга кўра, агар «Олтин тўп»ни қўлга киритса, Модричга 800 минг евро мукофот берилар эди.

Душанба куни Модрич France Football нашри томонидан топшириладиган нуфузли совринни қўлга киритди.