«Милан» Ибраҳимович ўрнига бошқа ҳужумчини изламоқда
Dec. 7, 2018, 6:16 p.m. 2491

Златан Ибраҳимович катта эҳтимол билан қишда «Милан»га қайтмайди. Футболчи «россонери» билан маош ва шартнома муддати борасида келишолмади.

Энди «Милан» бошқа вариантларни ўрганиб чиқмоқда. 

Calciomercato хабарига кўра, жамоанинг рўйхатида «Ливерпуль» ҳужумчилари Дивок Ориги ва Даниэль Старриж, шунингдек «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Венсан Янссен бор.