КОНМЕБОЛ «Ривер Плейт»га техник мағлубият ёзмади
Dec. 7, 2018, 6:49 p.m. 2250

Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) «Бока Хуниорс» клубини Либертадорес Кубоги ғолиби деб тан олишни истамади.

Эслатиб ўтамиз, «Ривер Плейт» ва «Бока Хуниорс» ўртасидаги жавоб ўйини Аргентинада ўтказилиши лозим эди, аммо мухлисларнинг «Бока» автобусига уюштирган ҳужумидан сўнг, Мадридга кўчирилган эди. Натижада, «Бока Хуниорс» рақибга мағлубият ёзишни талаб қилди.

Жавоб баҳси 9 декабрь куни «Сантьяго Бернабеу»да ўтказилади. Дастлабки ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган.