Гвардиола, Клопп ва Почеттино ноябрнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун курашади
Dec. 7, 2018, 8:51 p.m. 900

Англия Премьер-Лигаси ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодларни эълон қилди.

Рўйхатга Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Юрген Клопп («Ливерпуль»), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм»), Марку Силва («Эвертон»), Рафаэль Бенитес («Ньюкасл») ва Дэвид Вагнер («Ҳаддерсфилд») киритилди.

Гвардиола, Почеттино ва Бенитес жамоалари ўтган ойда 3та ўйинда 3та ғалаба эришдилар. Клопп, Силва ва Вагнер жамоалари ҳисобида 2та ғалаба ва 1та дуранг мавжуд.

Номзодларга АПЛ сайтида овоз бериш мумкин.