«Ювентус» Иско билан шартнома имзолашга тайёр
Dec. 6, 2018, 9:35 p.m. 5416

«Реал» яримҳимоячиси Иско «Ювентус» клубининг қизиқиш доирасига тушиб қолган.

Calciomercato хабарига кўра, туринликлар испаниялик футболчига шартнома таклиф қилишга тайёр.

Иско бош мураббий Солари билан келишолмаяпти. Примера 13-туридан ўрин олган «Эйбар»га (0:3) қарши ўйиндан сўнг, у бош мураббийга қўл узатмаган эди. Кейинчалик, футболчи Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Рома»га (2:0) қарши баҳсда майдонга туширилмади.

Аввалроқ, Иско билан «Тоттенҳэм», «Челси» ва «Манчестер Сити» клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Иско Примерада 10та ўйин ўтказиб, 1та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.