Симеоне «Атлетико» бошқарувида юбилей учрашувини ўтказди
Dec. 6, 2018, 2:44 p.m. 1388

Испания Кубогининг 1/6 финали доирасидаги жавоб учрашувида «Атлетико» «Сант-Андреу»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (4:0, биринчи ўйин – 1:0).

Бу ўйин мадридликлар жамоаси устози Диего Симеоне учун юбилей – 400-учрашув бўлди.

Аргентиналик мутахассис «Атлетико»ни 2011 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг раҳбарлигида жамоа бир марта Испания чемпиони бўлган, икки марта Европа Лигасида ғолиб чиққан ва икки марта Чемпионлар лигасида ўйнаган.