«Севилья» хитойлик инвесторлар қўлига ўтиши мумкин
Dec. 6, 2018, 10:41 p.m. 1249

Хитойлик инвесторлар «Севилья» клубини харид қилишни режалаштирмоқда. Клубнинг нархи 300 миллион еврога тенг ва бу борадаги музокаралар давом этмоқда.

Cope хабарига кўра, «Севилья»нинг ҳозирги хўжайинлари клубни сотишга тайёр, аммо раҳбарликни ўзларида сақлаб қолишмоқчи.

Испания чемпионатининг ушбу мавсумида «Севилья» 14та ўйинда 27 очко жамғариб, 2-ўринни эгаллаб турибди.