«Сўғдиёна» бош мураббий Сергей Лушчан билан янги шартнома имзолади
Dec. 6, 2018, 6:09 p.m. 984

«Сўғдиёна» клуби раҳбарияти бош мураббий Сергей Лушчан билан ҳамкорликни узайтирди.

Мутахассис апрель ойида жамоани қабул қилиб олган эди. Ўтган давр мобайнида «Сўғдиёна»да кўплаб ижобий ўзгаришлар бўлди. Хусусан, Лушчан ёшларга имконият бериб, Шахбоз Жўрабеков, Ойбек Нурматов, Сахоб Рашидов, Сирож Мелиев каби футболчиларни кашф этди. 

Шу туфайли, «Сўғдиёна» раҳбарияти Сергей Лушчан ва унинг ёрдамчилари Муҳиддин Ортиқов (катта мураббий), Августин Чирита (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий) билан шартномани узайтирди.