«Реал» ва «Барселона» қизиқаётган футболчи «Боруссия»га ўтадиган бўлди
Dec. 6, 2018, 10:49 p.m. 8845

Бразилиянинг «Коринтианс» клуби яримҳимоячиси Педриньо Делмино Дортмунднинг «Боруссия» клубига ўтишга яқин.

20 ёшли иқтидор «Реал» ва «Барселона»нинг қизиқиш доирасига тушган бўлса-да, фаолиятини немис клубида давом эттиришга қарор қилган. Педриньо «Боруссия»да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишига ишонмоқда.

Globo Esporte хабарига кўра, у дортмундликлар билан 4 йиллик шартномани келишиб олган. «Коринтианс» немислардан 50 миллион евро сўрамоқда.

Педриньо Бразилия чемпионатида жами 35та ўйинда майдонга тушиб, 2та голли узатмани амалга оширган.