«Реал» Африка клубини енгиб, Испания Кубогининг кейинги босқичига чиқди
Dec. 6, 2018, 10:09 p.m. 9265

Испания Кубогининг 1/16 финал жавоб баҳслари ўтказилмоқда.

«Реал» ўз майдонида «Мелилья» клубини қабул қилиб, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Асенсио ва Иско 2тадан гол уришга муваффақ бўлишди. Дастлабки ўйинда мадридликлар 4:0 ҳисобида зафар қучишган эди.

Мелилья шаҳри Африка қитъасининг Ўртаер денгизи қирғоғида жойлашган ва Испанияга тегишли бўлган ҳудуддир.

Испания Кубоги
1/16 финал, жавоб баҳси 
«Реал» - «Мелилья» 6:1
Голлар: Асенсио (33, 35), Санчес (39), Иско (47, 83), Винисиус (75) – Касми (81 пен) 
Дастлабки ўйин: 4:0