«МЮ» «Олд Траффорд»даги ўйинларда нохуш натижа қайд этмоқда
Dec. 6, 2018, 10:36 a.m. 1705

«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 15-турида «Арсенал»ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Давид де Хеа ўйиннинг 26- ва 68-дақиқаларида гол ўтказиб юборди. Бу голлар «МЮ»нинг жорий мавсумда «Олд Траффорд»даги 7 ўйинда 9 ва 10-голларни ўтказиб юбориши бўлди.

Таққослаш учун, жамоа ўтган мавсумдаги 18та уй ўйинида «Манчестер Юнайтед» 9та гол ўтказганди.