«МЮ» ғалабасиз серияни давом эттирмоқда. «Сити» билан орадаги фарқ 18 очко
Dec. 6, 2018, 11:24 a.m. 1313

«Манчестер Юнайтед» Англия премьер-лигасининг 15-турида «Арсенал» билан дуранг ўйнади (2:2).

Манчестер клуби АПЛда қаторасига 4 ўйинда ғалаба қозона олмади – 3 дуранг ва 1 мағлубият.

Эндиликда «МЮ» 23 очко билан АПЛ турнир жадвалида 8-ўринда жойлашган. Жозе Моуриньо шогирдлари турнир жадвали пешқадами «Манчестер Сити»дан 18 очко ортда қолиб кетган.