Моуриньо «Реал»га қайтишни истаяпти
Dec. 6, 2018, 8:33 p.m. 7765

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи  Жозе Моуриньо «Реал» клубига қайтишга қизиқмоқда, деб ёзади Evening Standard.

55 ёшли португалиялик «Реал» президенти Флорентино Перес ҳам унинг қайтишини истаяпти, деб ҳисобламоқда.

Моуриньо 2010-2013 йиллар давомида Мадрид клубида ишлаган. Унинг қўл остида жамоа Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида зафар қучган.

Ноябрь ойида «Реал» Сантьяго Соларини бош мураббий қилиб тайинлади ва у билан 2020/21 мавсуми охиригача шартнома имзолади.

Моуриньонинг «Манчестер Юнайтед» билан имзолаган шартномаси яна 1,5 йил амал қилади.