Моуриньо «МЮ»ни тинч қўйишни сўради
Dec. 6, 2018, 12:31 p.m. 5168

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг 15-турида «Арсенал»га қарши кечган ва 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугаган ўйиндан кейин жамоани тинч қўйишни сўраган. У манкунианликларга вақт бериш кераклигини қўшимча қилган.

«Мен бу «Манчестер»ни Рой Кин, Рууд ван Нистелрой ва Неманья Видич ўйнаган жамоалар билан солиштирмаслик керак дейман. Бизни тинч қўйинг ва бизга вақт беринг. Бизнинг жамоа футболчиларида ҳам қалб бор, аммо бизга барқарорлик ва бирлик етишмаяпти», деган у.

Қайд этиш керакки, Моуриньо жамоаси АПЛда 4 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти (3 дуранг ва 1 мағлубият) ҳамда 23 очко тўплаб, 8-ўринда қолмоқда.