Марадона зўрми ёки Месси? – Пеле ўз фикрини айтди
Dec. 6, 2018, 8:16 p.m. 21589

Бразилиялик афсонавий футболчи, жаҳоннинг уч карра чемпиони Пеле аргентиналик Диего Марадона ва Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Қандай қилиб фақат чап оёғи билан яхши ўйнайдиган, ўнг оёғини ишлата олмайдиган ва боши билан ўйнолмайдиган футболчини Марадона билан таққослаш мумкин?

Мен учун Марадона энг яхши футболчилардан бири бўлган. Агар у Мессидан ҳам яхшироқмиди деб сўрасангиз, ҳа деб жавоб бераман. Анча яхшироқ эди», — деб 78 ёшли фахрийнинг сўзларини келтирмоқда Folha de Sao Paulo.

Бундан ташқари, Пеле яна икки футболчини ҳам Мессидан устун қўйди - Франц Беккенбауэр ва Йоҳан Кройфф.