«Ливерпуль»ни АПЛда ҳеч ким мағлуб эта олмаяпти
Dec. 6, 2018, 10:57 a.m. 4078

«Ливерпуль» Англия чемпионатининг 15-турида «Бёрнли» меҳмони бўлиб, 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

«Ливерпуль» АПЛдаги мағлубиятсиз сериясини 15 ўйинга етказди – 12 ғалаба ва 3 дуранг.

Юрген Клопп шогирдлари 39 очко тўплаган ҳолда 2 очколик фарқ билан «Ман Сити»ни таъқиб қилмоқда. Гвардиола жамоасини ҳам Англия чемпионатида ҳеч бир клуб мағлубиятга учрата олмаяпти – 13 ғалаба ва 2 дуранг.