«Ливерпуль» ўз тарихидаги энг яхши стартни қайд этмоқда
Dec. 6, 2018, 2:39 p.m. 2409

«Ливерпуль» Англия премьер-лигасининг 15-турида «Бёрнли»ни мағлуб этди (3:1).

Юрген Клопп жамоаси чемпионатни 15 учрашувдан иборат мағлубиятсиз серия билан бошлади – 12 ғалаба ва 3 дуранг. Бу клубнинг 126 йиллик тарихидаги рекорд натижадир.

Юрген Клопп шогирдлари 39 очко тўплаган ҳолда 2 очколик фарқ билан «Ман Сити»ни таъқиб қилмоқда. Гвардиола жамоасини ҳам Англия чемпионатида ҳеч бир клуб мағлубиятга учрата олмаяпти – 13 ғалаба ва 2 дуранг.