«Ливерпуль» ҳимояда рекорд даражада ишончли ўйнамоқда
Dec. 6, 2018, 5:27 p.m. 4625

«Ливерпуль» клуби АПЛ жорий мавсумида ҳимояда жуда ишончли ўйнамоқда.

Жамоа 15та турдан сўнг, бирор марта ютқазмаган ва атиги 6та гол ўтказиб юборган. Бу эса АПЛ тарихий рекордининг такрорланишидир. 

Аввалроқ, бундай кўрсаткичга «Манчестер Юнайтед» (1985/86), «Арсенал» (1990/91) ва «Челси» (2004/05) эришган эди.

Айни пайтда «Ливерпуль» турнир пешқадами «Манчестер Сити» клубидан 2 очко ортда қолган ҳолда, 2-ўринни эгаллаб турибди.