Иско қайси клубга ўтмоқчилиги маълум бўлди
Dec. 6, 2018, 10:22 a.m. 19622

Иско қишки трансферлар вақтида «Реал»ни тарк этиши мумкин. 

El Chiringuito нашри маълумотига кўра, 26 ёшли испаниялик футболчи клубдошлари билан суҳбатда январда «Реал»ни тарк этиши ва «Манчестер Сити» сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирган.

Бундан олдинроқ Иско «Реал»нинг янги бош мураббийи Сантьяго Солари билан келиша олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Эйбар»га қарши мағлубиятли ўйиндан кейин футболчи Солари билан қўл ташлашмаган. Кўп эҳтимол билан айнан шу туфайли Иско Чемпионлар лигасида «Рома»га қарши ўйинда заявкага киритилмаган. 

Мураббий эса бу қарорини Исконинг жисмоний ҳолати жойида эмаслиги билан изоҳлаган.