Гундузининг сочидан тортган Феллаини жазодан қутулиб қолди
Dec. 6, 2018, 6:32 p.m. 4181

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Маруан Феллаини АПЛ доирасидаги «Арсенал»га (2:2) қарши баҳсдаги ҳаракати учун жазоланмайдиган бўлди.

Бельгиялик футболчи ўйин пайтида «Арсенал» яримҳимоячиси Маттео Гундузининг сочидан тортган эди.

Бироқ, бош ҳакам Андре Марринер қоидабузарликни қайд қилиб, жарима зарбаси белгилагани боис, Феллаини қўшимча равишда жазога тортилмайдиган бўлди.