«Челси» очко йўқотишда ва турнир жадвалида пасайишда давом этмоқда
Dec. 6, 2018, 10:44 a.m. 2469

«Челси» Англия премьер-лигасининг 15-турида «Вулверҳэмптон»га ютқазди.

Лондон клуби АПЛда охирги 3 ўйинда иккинчи мағлубиятини тан олди. 13-турда «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган Сарри жамоаси 12 учрашув давом этган мағлубиятсиз сериясини якунлаганди.

«Вулверҳэмптон» эса 20 октябрдан буён илк марта ғалабага эришиб, чемпионатда 6 ўйин давом этган ғалабасиз сериясига якун ясади – 5 мағлубият ва бир дуранг.

Эндиликда «Челси» 31 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида олдинга «Тоттенҳэм»ни (33) ўтказиб юборган ва тўртинчи ўринга тушиб қолган. Жамоа фақат тўплар нисбати устунлиги эвазига «Арсенал»дан юқорироқда жойлашган. «Вулверҳэмптон» очколари сонини 19тага етказиб, 11-ўринга кўтарилган.