«Барселона»нинг яна бир футболчиси сафдан чиқди
Dec. 6, 2018, 3:34 p.m. 8046

«Барселона» яримҳимоячиси Малком Испания Кубогининг 1/16 финалида «Леонес»га қарши ўйинда (4:1) жароҳат олди. Бразилиялик футболчи бошланғич таркибда майдонга тушди ва биринчи бўлим охирида рақиб дарвозасини ишғол этди. 88-дақиқада Малком шикастланиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Кўк-анорранглилар клуби матбуот хизмати хабар беришича, форварднинг ўнг оёғи тўпиғидан жароҳатланган. 

Яқин вақтлар ичида у чуқур тиббий кўрикдан ўтади ва унинг сафга қайтиш муддати маълум бўлади.

Ёзги трансферлар вақтида «Барселона» сафига келиб қўшилган футболчи барча турнирлар доирасида 9 ўйинда майдонга тушган ва 2 гол урган.

Қайд этиш керакки, айни вақтда «Барселона»нинг бир неча футболчиси жароҳат туфайли сафдан чиққан: Луис Суарес, Артуро Видаль, Рафинья, Самуэль Юмтити, Артур ва Серхи Роберто жамоага ёрдам бера олмаяпти.