Азар «Реал»нинг таклифига рози бўлди
Dec. 6, 2018, 3:44 p.m. 14714

«Челси» яримҳимоячиси Эден Азар фаолиятини «Реал»да давом эттириши ҳақиқатга айланмоқда.

Мадриддаги Onda Madrid радиостанцияси маълумотига кўра, 27 ёшли бельгиялик футболчи Қироллик клуби билан оғзаки келишувга эришиб бўлган.

Агар «Реал» «Челси» билан Азар учун трансфер тўлови миқдори бўйича келиша олса, футболчи ёзда Мадридга келади. Ушбу ҳавбекнинг лондонликлар клуби билан амалдаги шартномаси муддати 2020 йилга қадар тузилган.

«Челси» Азар учун 170 миллион евро сўрамоқда. «Реал» ушбу трансферга айни вақтда Лондон клубида ижара асосида тўп сураётган Матео Ковачични ҳам қўшишни истамоқда.

Бундан аввалроқ Азар ёзда «Реал» сафига ўтишга тайёрлиги ҳақида гапирганди.