«Арсенал» мағлубиятсиз сериясини 20 ўйинга етказди
Dec. 6, 2018, 11:03 a.m. 2239

Англия чемпионатининг 15-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугади.

Лондонликлар клуб мавсум стартида кетма-кет 2 ўйинда «Манчестер Сити» (0:2) ва «Челси»га (2:3) мағлуб бўлганидан кейин барча турнирлар доирасида ўтказилган 20 ўйинда бир марта ҳам мағлуб бўлмади – 15 ғалаба ва 5 дуранг.

«Арсенал» АПЛда 15 турдан кейин 31 очко тўплаган ва турнир жадвалида тўплар нисбатига кўра «Челси»дан ортда қолган ҳолда бешинчи ўринда жойлашган.