Аллегри: «Интер»га қарши ўйин – оддий баҳс, Чемпионлар Лигаси муҳимроқ»
Dec. 6, 2018, 8:58 p.m. 4013

«Ювентус» бош мураббийи Масимилиано Аллегри А Сериядан ўрин олган «Интер»га қарши ўйиндан олдин, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Эртага Италия дербиси бўлиб ўтади. Бу биз учун синовдир, жамоаларнинг қайси ўринда бораётгани муҳим эмас. «Интер» ва «Наполи» – скудетто йўлидаги асосий рақибларимиз.

«Интер» жуда тезкор жамоа, унинг таркибида бетакрор ҳужумчи Мауро Икарди бор. Бироқ, «Интер»га қарши ўйин – шунчаки оддий баҳсдир. Чемпионлар Лигасидаги ўйин бундан ҳам муҳимроқ, чунки биз 1-ўрин учун курашмоқдамиз», – деди Аллегри.