Яна бир немис мутахассиси АПЛ клубига бош мураббий бўлди
Dec. 5, 2018, 5:43 p.m. 4662

Англиянинг «Саутҳемптон» клуби Ральф Ҳазенҳюттл бош мураббий бўлганини эълон қилди.

Австриялик 51 ёшли мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзоланди.

Мутахассис фаолияти давомида Германиянинг «Унтерҳаҳинг», «Аален», «Ингольштадт» ва «РБ Лейпциг» клубларида ишлаган. Сўнггиси билан 2016/17 мавсумида Бундеслигада 2-ўринни қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-Лигасида яна бир немис мутахассиси бош мураббий сифатида ишламоқда – Юрген Клопп 2015 йилдан бери «Ливерпуль»ни бошқаряпти.