Мбаппе 2018 йилда уни ҳаммадан кўпроқ лол қолдирган ўйинчини айтди
Dec. 5, 2018, 9:58 a.m. 31758

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе уни бу йил Эден Азарнинг ўйини ҳаммадан ҳам кўпроқ қойил қолдирганини айтди.

«Мен бу йил Азарга қарши тўп сурдим ва у ҳаммадан кўпроқ мени ҳайратда қолдирди. Бельгия билан ярим финалдаги ўйинимизда у қойилмақом ўйин кўрсатди», - деган Мбаппенинг сўзларини чоп этди France Football.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 финали йўлидаги баҳсда Франция термаси Бельгияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.