«Барселона» Мессининг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчини топди
Dec. 5, 2018, 12:30 p.m. 28818

«Барселона» клуби Дортмунднинг «Боруссия» ва Англия терма жамоаси яримҳимоячиси Жейдон Санчо хизматига қизиқиш билдирмоқда.

«Кўк-анорранглилар» 18 ёшли инглизда Лионель Месси ўрнини босиши мумкин бўлган иқтидорни кўришмоқда.

Жорий мавсумда Санчо 13та ўйин ўтказиб, 4та гол урган ва 7та голга ҳаммуаллифлик қилган. 

Футболчининг хизматига «Пари Сен-Жермен», «Ювентус», «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» клублари ҳам қизиқмоқда. Бироқ, Санчони тарбиялаган «Манчестер Сити» клуби уни сотиб олиш ҳуқуқида устунликка эга.