Роналду билан Месси «Сантьяго Бернабеу»да учрашиши мумкин
Dec. 4, 2018, 9:11 p.m. 16081

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» етакчиси Лионель Месси «Ривер Плейт» ва «Бока Хуниорс» клублари ўртасидаги Либертадорес Кубоги финалининг жавоб баҳсини биргаликда томоша қилишади, деб ёзади Football Italia.

Ўйин 9 декабрь куни Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказилади.

«Реал» раҳбари Флорентино Перес ҳар иккала юлдузга ҳурмат бажо келтириб, уларни президент ложасига таклиф қилмоқчи. Агар бу иш амалга ошса, сўнгги 10 йилликнинг энг яхши футболчилари яна бир бор учрашишга муяссар бўлишади. 

Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган.