Узбек O'zbek
А Серия. «Наполи» мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда
Сешанба, 04 Декабр
3523

«Аталанта» - «Наполи» учрашуви билан А Серияда 14-турга якун ясалди.

Италия шимолидаги ўйинда меҳмонлар қийинчилик билан ғалабага эришди. «Наполи»нинг ўйин бошида ва охирида киритган тўпларига «Аталанта» иккинчи бўлим бошидаги ягона гол билан жавоб қайтарди.

Ушбу ғалабадан сўнг неаполликлар иккинчи ўринни ўзларида сақлаб қолди. Клуб 7 ўйиндан буён мағлубиятсиз одимламоқда. Чемпионат доирасида клуб сўнгги марта сентябрь ойида «Ювентус»га ютқазган эди.

Италия чемпионати
14-тур, 3 декабрь
Аталанта – Наполи 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 2 Фабиан Руис, 1:1 – 56 Сапата, 1:2 – 85 Милик.
Аталанта – Бериша, Манчини (Тумминелло, 89), Паломино, Масьелло, Хатебур, де Рон, Фройлер, Госенс, Гомес, Ригони (Вальцаниа, 71), Сапата.
Наполи – Оспина, Максимович (Хюсай, 77), Альбиоль, Кулибали, Мариу Руй, Кальехон, Аллан, Гамшик, Фабиан Руис (Зелиньски, 77), Мертенс (Милик, 82), Инсинье.
Огоҳлантиришлар: Аллан (14), Масьелло (61), Мариу Руй (78).

15-тур
7 декабрь (жума)

00:30. Ювентус - Интер

8 декабрь (шанба)
19:00. Наполи – Фрозиноне
22:00. Кальяри – рома
00:30. Лацио – Сампдория

9 декабрь (якшанба)
16:30. Сассуоло – Фиорентина
19:00. Эмполи – Болонья
19:00. Удинезе – Аталалнта
19:00. Парма – Кьево
22:00. Женоа – СПАЛ
00:30. Милан - Торино

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз