Узбек O'zbek
Аҳмаджонов Жанубий Корея футбол ассоциацияси президенти билан учрашди
Сешанба, 04 Декабр
1502

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов айни пайтда Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида бўлиб турибди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

Сафар доирасида бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилганди. Ана шундай учрашувлардан бири бугун Жанубий Корея футбол ассоциацияси президенти Монг Гю Чонг билан бўлиб ўтди. 
 
Қайд этилишича, футбол бўйича Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ришталари яқин йиллар ичида янада ривожланди, жумладан, икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

«Бугунги учрашув давомида томонлар болалар ва ёшлар футболи бўйича тажриба алмашиш, турли ёшдаги терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказиш масаласида фикр алмашдилар. Шунингдек, мураббий ва ҳакамлар малакасини ошириш масаласида ҳам томонлар яқиндан ҳамкорлик қиладилар», - дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, Умид Аҳмаджонов Осиё Таэквондо Иттифоқи президенти Ли Кю Сёк билан ҳам учрашув ўтказган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз