Бэйл: «Пушкаш мукофотини мен олишим керак эди»
Dec. 4, 2018, 10:53 a.m. 16186

«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл йилнинг энг яхши голи муаллифига топшириладиган Ференц Пушкаш соврини унга насиб этмаганидан ҳайрон қолганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА ушбу совринни сентябрь ойи охирида «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга АПЛ доирасидаги «Эвертон» билан ўйинда киритган голи учун топширган эди.

«Тўғрисини айтсам, ҳайрон бўлдим. Мукофотнинг нуфузи тушиб кетаётганга ўхшайди. Тўғри, Салоҳнинг голи ҳам чиройли чиққанди. Аммо Пушкаш совринини мен олишим керак эди. Ишончим комилки, менинг голим энг чиройлиси эди», - деган Бэйлнинг сўзларини чоп этди Mundo Deportivo.

Маълумот учун, мукофотга даъвогарлар орасида Бэйлнинг ЕЧЛ финалида урган голи ҳам бор эди.