Бугун «Олтин тўп»ни топшириш маросими ўтказилади
Dec. 3, 2018, 11:12 a.m. 23752

3 декабрдан 4 декабрга ўтар кечаси France Football талқини бўйича, дунёнинг энг яхши футболчиси аниқланади.

Ғолиб «Олтин тўп» совринига эга бўлади. Тадбир соат 01:00да Парижда бошланади.

Мукофотга асосий даъвогар сифатида Хорватия терма жамоаси ва «Реал» клуби яримҳимоячиси Лука Модрич кўрилмоқда. Футболчи шу йили ФИФА талқини бўйича дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

«Олтин тўп» соврини рекордчилари аргентиналик Лионель Месси ва португалиялик Криштиану Роналду ҳисобланади. Ҳар иккаласи ҳам 5 мартадан нуфузли мукофотни қўлга киритишган.