Видео: Балотелли Виейра билан баҳслашди. Энди клуби уни сотмоқчи
Dec. 2, 2018, 4 p.m. 5213

«Ницца» ҳужумчиси Марио Балотелли Франция чемпионатида «Генгам»га қарши ўйиннинг (0:0) 75-дақиқасида захирага олинганидан кейин бош мураббий Патрик Виейрадан норози бўлди.

Ушбу италиялик футболчи майдонни тарк этар экан, мураббий олдидан очиқчасига норозилик билдириб ўтди ва қўлқопини жаҳл билан ерга урди.

Лига 1 доирасида «Лилль»га қарши кечган ўйинда (2:0) Балотелли 72-дақиқада захирага олинганди. Икки ҳафа олдин, «Ним» билан кечган ўйинда (1:0) ҳам у 75-дақиқада ўз ўрнини бўшатиб берганди. Ўша ўйиндан кейин Виейра футболчининг ўйинини «ўртадан паст даражада» дея тарифлаганди.

Football Italia хабарига кўра, энди клуб уни январдаёқ сотиб юбормоқчи.

Балотелли чемпионатнинг жорий мавсумида 9 ўйинда майдонга тушди ва битта ҳам гол ура олмади.