Рэмзи «Реал»га ўтиши мумкин
Dec. 2, 2018, 4:16 p.m. 3353

Мадриднинг «Реал» клуби «Арсенал» яримҳимоячиси Аарон Рэмзига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Mirror хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, «Қироллик клуби» қишки трансферлар вақтида янги футболчиларни таркибга жалб қилмоқчи. «Арсенал» шартномаси муддати 2019 йилда якунига етадиган ва янги шартнома тузишга рози бўлмаётган футболчисини сотишга рози бўлиши мумкин.

Бундан аввалроқ уэльслик ушбу ҳавбекка «Ювентус», «Бавария», «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» каби клублардан қизиқиш мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Рэмзи эркин агентга айланиши мумкин бўлсада, у юқори миқдорда маош ва қўшимча бонуслар талаб қилади.

Жорий мавсумда айни вақтда 27 ёшда бўлган Рэмзи  «Арсенал» учун Англия чемпионатида 13 ўйин ўтказиб бир гол урди ва 4 голга узатма берди.