Узбек O'zbek
«Барселона» «Камп Ноу»нинг номи ўзгаришига рози бўлди
Шанба, 01 Декабр
5867

«Барселона» «Камп Ноу» стадионининг номига эгалик қилиш ҳуқуқини сотиш бўйича музокара ўтказяпти.

Rac1 каналининг маълум қилишича, «Барса» бу ҳуқуқни Grifols фармацевтик компаниясига сотиб юбориши кутилмоқда. Ушбу компания қон плазмаси асосидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва 1940 йилдан буён фаолият кўрсатиб келади.

Grifols Каталониядаги баскетбол клубларининг акцияларига ҳам эгалик қилади. Масалан, сентябрь ойида компания «Бадалона» ёшлар жамоасини 3,7 млн евро эвазига қўлга киритган эди.

Аввалроқ «Барселона»нинг уй стадионини номлаш ҳуқуқи учун Mediapro даъвогарлик қилган эди. Компания асосчиларидан бири Жауме Роурес бунинг учун клубга 300 млн евро таклиф қилган, аммо бу «кўк-анорранглилар»ни қониқтирмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз