Зиданнинг кейинги режалари маълум бўлди
Nov. 30, 2018, 10:05 p.m. 19541

Франциялик мураббий Зинедин Зиданнинг ўғли Энцо отасининг тез орада ишга қайтишини айтди.

«Отам футболнинг ва мураббийлик ишининг фанатидир. Тез орада у ишга қайтади, ҳозир эса таътилда. «Реал»даги иши жуда зўр бўлди, аммо катта куч талаб қилди. Ҳозир у ўз кучини тиклаб олиши керак», - деб Энцо Зидан сўзларини келтирмоқда Diario AS. 

Эслатиб ўтамиз, Зидан шу йил ёзда «Реал»ни тарк этган эди. Аввалроқ, унинг хизматига «Манчестер Юнайтед» клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.