Узбек O'zbek
Либертадорес Кубоги финали Испанияда ўтказилади
Жума, 30 Ноябр
3068

Аргентинанинг иккита клуби - «Ривер Плейт» ва «Бока Хуниорс» ўртасидаги Либертадорес Кубоги финалининг жавоб баҳси Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказилади.

Бу ҳақда клублар, ФИФА, КОНМЕБОЛ ва Испания қироллиги футбол федерацияси келишиб олишди. 

Ўйин 10 декабрь куни соат 00:45да бошланади.

Бу баҳс «Ривер» фанатларининг «Бока» автобусига уюштирган ҳужумидан сўнг, қолдирилган эди. 11 ноябрь куни ўтказилган дастлабки ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган.

Либертадорес Кубоги – Чемпионлар Лигасига ўхшаш турнир бўлиб, унда Жанубий Американинг энг яхши клублари қатнашади. Мусобақа ғолиби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз