Месси яна Роналдудан ўтди, «ПСЖ» ниҳоят топ-клуб. ЕЧЛда тур якунлари
Nov. 29, 2018, 1:11 p.m. 10082

«Трибуна» чоршанба оқшомида ўтказилган ЕЧЛ ўйинлари натижаларини келтириб ўтади. Бу ўйинлардан кейин «Атлетико» «Порту», «Шальке» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари ҳам кейинги босқич масаласини ҳал қилган жамоалар қаторига қўшилди. Ўтган мавсумда финалда ўйнаган «Ливерпуль» эса бу мавсумда гуруҳда қолиб кетиши мумкин.

«Атлетико» «Монако»ни қулатди

A гуруҳи
«Атлетико» (Испания) - «Монако» (Франция) - 2:0
(2:0)
Голлар: Коке, 2 (1:0). Гризманн, 24 (2:0).
Аниқ ижро этилмаган пенальти: Фалькао, 83 (хато)
«Атлетико»: Облак, Ариас, Савич, Эрнандез, Филипе Луис, Коке (Витоло, 46), Эрнандес, Партей, Лемар (Калинич, 63), Корреа (Сауль, 69), Гризманн.
«Монако»: Бенальо, Бьянкон, Б.Бадиашиле, Жемерсон, Раджи, Шадли (Диоп, 63), Массенго, Тилеманс, Головин (Тюрам-Юльен, 63), Силла (Фалькао, 55), Грансир.
Огоҳлантиришлар: Гризманн, 45. Тилеманс, 54. Савич, 62. Бьянкон, 68. Партей, 86. Филипе Луис, 90+1.
Четлатиш: Савич, 82 (қўл билан ўйин, иккинчи сариқ карточка).
Ҳакам: Гестраниус (Финляндия).
28 ноябрь. Мадрид. «Ваньда Метрополитано» стадиони

Бу мавсум «Монако» учун барча фронтларда жуда муваффақиятсиз кечмоқда. Эҳтимол шу туфайли Тьерри Анри «Атлетико»га қарши ўйинда таркибни тубдан ўзгартирган ва асосан ёш футболчиларни майдонга ташлагандир. Лекин клубда Европа Лигаси учун имконият бор эди.

Бир неча кун олдин «Монако» Франция чемпионатида ниҳоят ғалабага эришиб, 12 учрашув давом этган ғалабасиз сериясига якун ясаганди. Шундан сўнг Анри Бенжамин Хенрихс, Радамель Фалькао, Софьян Диоп ва Юсеф Аита Беннассерни захира ўриндиғида қолдирди. Головин яна асосий таркибда тушди.

Биринчи бўлимда воқеалар ривожи мантиқан давом этди. 2:0 - «Атлетико» фойдасига. Мадридликлар ўйинни ишонч билан назорат қилишди ва рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Биринчи гол 87-сонияда Коке томонидан урилди, бу гол «матрасчилар»нинг ЕЧЛ тарихида урган энг тезкор голи, монегаскликларнинг турнир тарихида ўтказган энг тезкор голи бўлди.

Иккинчи бўлимда Анри майдонга Фалькао, Диоп ва Тюрам-Юльенни туширди. Монегаскликлар ўйинида кучайиш сезилди, Фалькаода голли вазиятлар бўлди. Ўйин охирида «Атлетико» ўзи муаммо туғдирди. Тилеманснинг жарима майдонига узатмасини Савич қўли билан қайтарди — «нуқта»ни кўрсатди. Стефанга эса иккинчи сариқ карточкани. Аммо Фалькао тепган тўп дарвозага аниқ бормади. Бу турнирдаги биринчиси эмас, бунгача у «Тоттенҳэм» ва «Сити» дарвозаларига ҳам пенальтидан гол ура олмаганди.

«Монако» ЕЧЛдаги 5 ўйинда атиги бир очко олди, «Атлетико» кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилди.

Гол йўқ, рекорд бор


«Боруссия» Д – «Брюгге» – 0:0
Боруссия Д – Бюрки, Пишчек, Аканджи, Загаду, Диалло (Хакими, 80), Витцель (Дилэйни, 90), Дауд, Пулишич, Ройс, Геррейру (Санчо, 73), Пако Алькасер.
Брюгге – Хорват, Мата, Пулен, Мехеле, Денсвил, Вормер (Декарли, 90), Накамба, Амрабат, Бонавентуре (Ритс, 76), Уэсли (Опенда, 90), Ванакен.
Огоҳлантиришлар: Денсвил (14), Пако Алькасер (45).

«Атлетико» ва «Монако» ўйинидан кейин бошланган бу учрашувда интрига йўқолди. Энди учиинчи ўриндан пастга тушиб кетмаслиги аниқ бўлган бельгияликларни Европа Лигаси йўлланмаси ҳам қониқтирарди. «Боруссия»га эса плей-офф йўлланмасини ҳал қилиш учун 1 очко кифоя эди.

Бу ўйин бошланиши биланоқ дортмундликларда рекорд ўрнатилди, жамоа ҳимоячиси Пишчек учун бу ЕЧЛдаги 45-ўйин бўлди. У Штефан Ройтерга тегишли бўлган клуб рекордини янгилади. 

Эриксен - нажоткор

В гуруҳи
«Тоттенҳэм» – «Интер» – 1:0
(Эриксен, 80)
Гол: 1:0 – 80 Эриксен.
Тоттенҳэм – Льорис, Орье, Алдервейрелд, Вертонген, Дэвис, Сиссоко, Уинкс (Дайер, 87), Лукас Моура (Сон Хин Мин, 62), Алли, Ламела (Эриксен, 70), Кейн.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, де Врей (Миранда, 82), Шкриньяр, Асамоа, Весино, Брозович, Политано (Кейта Бальде, 83), Наингголан (Валеро, 44), Перишич, Икарди.
Огоҳлантиришлар: Алдервейрелд (28), Ламела (45), де Врей (70), Сон Хин Мин (73), Валеро (81).

«Уэмбли»да кечанинг энг интригали ўйинларидан бири бўлиб ўтди. Лондонликлар фақат тўртинчи турдан кейингина плей-офф учун пойгага қўшилганди. Кейинги ҳафталарда жамоа ўз ўйинини топиб олди, аввалига ички чемпионатда «Челси»га қарши ёрқин ўйин кўрсатилиб, ишончли ғалабага (3:1) эришилди, кейин эса Лучано Сапллетти жамоаси таслим этилди.

Майдон эгалари ўйинни ҳужумкор руҳда ўтказишди, аммо биринчи бўлимда тўп дарвозага кирмади. Вазиятлардан бирида Уинкснинг зарбаси дарвоза тўсинидан қайтди, қолаверса меҳмонлар етакчиси Найнголан биринчи бўлим охирида жароҳат олиб сафдан чиқди.

Иккинчи бўлимда Дайер Эриксеннинг ажойиб пасини голга айлантира олмади. Лекин захирадан ўйинга қўшилган даниялик футболчининг ўзи барибир гол урди.

«Тоттенҳэм» энди жадвалда «Интер»дан олдинда, энди жамоа охирги турда «Камп Ноу»да, гуруҳ масаласини ҳал қилиб бўлган «Барселона»га қарши ўйинда қаҳрамонлик кўрсатиши талаб этилади.

«ПСВ» – «Барселона» – 1:2
Голлар: де Йонг, 82 – Месси, 61. Пике, 70
ПСВ – Зут, Думфрис, Швааб, Виргевер, Тасенде, Росарио, Хендрикс (Гутьеррес, 71), Перейро (Мален, 71), де Йонг, Лосано, Бергвейн (Ромеро, 79).
Барселона – тер Стеген, Нелсон Семеду, Пике, Лангле, Альба, Видаль, Бускетс, Ракитич, Дембеле (Денис Суарес, 80), Месси, Коутиньо (Малком, 69).
Огоҳлантиришлар: Хендрикс (25), Гутьеррес (83), де Йонг (83), Альба (86), Пике (90).

Ўтган турда плей-офф масаласини ҳал қилган «Барселона» ўз тарихида йигирманчи марта ЕЧЛ гуруҳи ғолиби бўлганди. Аммо Эйндховенда жамоа қийинчиликка дуч келди. Аввалига Перейронинг зарбаси дарвоза устунини зир титратди, де Йонгда кетма-кет голли вазиятлар юзага келди. Унинг биринчи бўлим охиридаги зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Биринчи бўлим қаҳрамони 8та сэйв қилган (бу мавсумдаги рекорд) тер Штеген бўлди.

Таблода ноллар ёниб турарди, аммо меҳмонлар сафида индивидуал маҳоратли футболчилар етарли эди. Савия ўз сўзини айтди ва Месси катта саҳнага чиқди.

У дастлаб ўзи ҳимоячилар ва дарвозабонни шошириб қўйиб ҳисобни очди, кейинроқ жарима зарбасини ижро этиб, тўпни дарвоза қаршисидаги Пикенинг оёқларига қўндирди.

 

Энди Месси Чемпионлар лигасида бир клуб сафида урилган голлар сони бўйича яна Криштиану Роналдуни ортда қолдирмоқда: аргентиналик футболчи ҳисобида энди ЕЧЛда урилган 106 гол мавжуд, португалиялик футболчи эса бу мавсумда оқсамоқда, у 5 ўйинда фақат битта гол билан кифояланган.

Ҳаёт-мамот ўйини
С гуруҳи
«ПСЖ» (Франция) - «Ливерпуль» (Англия) - 2:1
(2:1)
Голлар: 1:0 – 13 Бернат, 2:0 – 37 Неймар, 2:1 – 45, пенальти Милнер.
ПСЖ – Буффон, Керер, Тиаго Силва, Кимпембе, Бернат, Ди Мария (Дани Алвес, 65), Маркиньос, Верратти, Неймар, Кавани (Шупо-Мотинг, 65), Мбаппе (Рабьо, 85).
Ливерпуль – Алиссон, Гомес, Ловрен, ван Дейк, Робертсон, Вейналдум (Кейта, 66), Ҳендерсон, Милнер (Шакири, 77), Салоҳ, Фирмино (Старриж, 71), Мане.
Огоҳлантиришлар: Вейналдум (17), Верратти (24), Гомес (34), Старриж (84), ван Дейк (90), Робертсон (90), Неймар (90), Кейта (90).

Ноябрь ойидаёқ «ПСЖ» ва «Ливерпуль» ўйини ҳаёт-мамот ўйинига айланишини кўпчилик кутмаганди. Парижликлар ички чемпионатда ҳеч кимни аяб ўтиришмаяпти, «Монако» 4:0, «Лион» 5:0, «Марсель» 2:0 ҳисобларида мағлуб этилди. Парижликлар Неймар ва Мбаппе бир вақтда жароҳат олиб, сафдан чиққан вақтда ҳам 3 очко олишда давом этди. 

Аммо Чемпионлар лигасида барчаси тескари кетди. Жамоа «Ливерпуль» билан ўйингача фақат бир марта ғалабага эришганди - Парижда «Црвена Звезда» мағлуб этилган, «Ливерпуль»га қарши сафар ўйини бой берилган, «Наполи» билан икки ўйин ҳам дуранг ҳисобларда тугаганди. Бешинчи турда ҳам очко йўқотса, «ПСЖ» ЕЧЛ билан қишдаёқ хайрлашишига тўғри келарди. Шу билан жамоа мавсумдаги мотивацияни йўқотарди. Ахир Неймар, Мбаппе ва Буффон Европа Лигасида ўйнаш учун Парижга келишганмиди?

Парижликлар илк дақиқаларданоқ ўз футболларини намойиш эта бошлашди. Жамоа ўз қаршисида «Ливерпуль» эмас, худди Франция дивизиони жамоаси тургандек ўйнади. «ПСЖ» Клопп кутганидек қарама-қарши курсларда ўйнамади, балки шунчаки футбол ўйнади: ақлда, оёқда, тезликда ва геометрияда устун келди.

Биринчи бўлимда «ПСЖ» берган 7 зарбадан 6таси дарвозага етиб борди, икки аниқ зарба голга айланди. Дастлаб ҳимоячи Бернат ҳисобни очди.Бу вазиятда мерсисайдликлар майдон марказида қўпол хатоларга йўл қўйишди ва қарши ҳужумда гол ўтказиб юборишди. 

Меҳмонлар ҳам ҳужумлар уюштиришди, аммо голли вазиятлар юзага келавермади. «Ливерпуль» бу мавсумда сафар ўйинларида ҳеч нарса қила олмаяпти, «Наполи» ва «Црвена Звезда»га қарши ўйинларда гол ура олмасдан мағлуб бўлди.

Иккинчи гол Салоҳ рақиб ҳудудида хато пас бериши ортидан юзага келди. Тўпни эгаллаб олган Неймар ва Мбаппе 3та пас билан бутун майдонни кесиб ўтишди. Улар билан бирга жарима майдонига кирган Каванининг зарбасини Эдерсон қайтарди, аммо Неймар қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллади. Неймар энди Какани ортда қолдирган ҳолда ЕЧЛ ўйинларидаги энг яхши бразилиялик тўпурарга айланди (31 гол).

Иккинчи бўлимда Ди Мария жарима майдонида Манени йиқитди ва липерпулликларнинг штатдаги пенальтисти Милнер ҳисобни қисқартирди. Шундан кейин парижликлар сунъий равишда ўйин темпини пасайтиришди. Милнернинг голидан кейин мерсисайдликларда умид пайдо бўлди, аммо Милнернинг пенальтидан зарбаси 90 дақиқа давомида берилган ягона аниқ зарба бўлиб қолди. «ПСЖ» иккинчи ўринга кўтарилди, «Ливерпуль» энди охирги турда ўз майдонида «Наполи»дан гол ўтказмасдан ғалаба қозониши (ёки икки тўп фарқи билан) шарт.

Интрига қизимоқда
«Наполи» - «Црвена Звезда» – 3:1 (Ҳамшик, 11. Мертенс, 33, 52 – Бен Набуан, 57)
Наполи – Оспина, Максимович, Альбиоль (Хюсай, 46), Кулибали, Мариу Руй, Кальехон (Рог, 86), Аллан, Гамшик, Фабиан Руис, Инсинье (Зелиньски, 77), Мертенс.
Црвена Звезда – Борян, Гобелич, Дегенек, Бабич, Родич, Срнич (Йованчич, 64), Крстичич, Бен-Набуан, Марин, Симич (Эбесилио, 77), Стоилькович (Йовелич, 46).
Огоҳлантиришлар: Крстичич (45), Йованчич (75), Гобелич (81), Хюсай (89).

Ўтган турда белградликлар «Ливерпуль»ни нокаутга учратишганди. Карло Анчелотти шогирдлари ҳам биринчи турда Белградда муваффақиятсизликка учрашган ва голсиз дуранг билан қайтишганди. Серблар ўз очколарини ўз майдонларида қўлга киритишмоқда, жамоа Париж ва Ливерпулдаги икки сафар ўйинида тўплар нисбати бўйича 1:10 кўрсаткичини қайд этишганди. 

Неаполда сербларнинг «қўрқинчли туши» давом этди. Ўйин бошидаёқ Ҳамшик ҳисобни очди.

Қолганини Мертенс давом эттирди.

Дрис ўз дублидан кейин Чемпионлар лигасидаги энг самарадор бельгиялик бўлиб олди (10 гол), у «Наполи»нинг еврокубокларда энг кўп гол урган футболчиси мақомини Каванидан тортиб олди (Европа Лигасидаги голлар қўшиб ҳисобланганда жами 20 гол). Шунингдек, унинг «Неапол»да барча турнирлар доирасидаги ўйинларда урган голлари сони 100тага етди.

 

Энди итальянлар «Энфилд»да дуранг учун ўйнашади, 1:2 ёки 2:3 ҳисобидаги мағлубият ҳам жамоани қониқтириши мумкин. 

Кечиккан ғалаба

D гуруҳи
«Локомотив» (Россия) – «Галатасарой» (Туркия) – 2:0
(1:0)
Голлар: Донк, 43 - автогол (1:0). Игнатьев, 54 (2:0).

Турклар Москванинг совуқ ҳавосида ўз ўйинини кўрсата олмади. Бешинчи турга келиб, «Локомотив» плей-оффга чиқиш имкониятини йўққа чиқарганди. Бешинчи турда эса Юрий Сёмин шогирдлари «Галатасарой»нинг имкониятини ҳам йўққа чиқаришди.

Биринчи бўлимда Криховякнинг зарбасини меҳмонлар ҳимоячиси Донк дарвозага тўғрилаб юборди. Иккинчи бўлимда Игнатьев ғалабани таъминлаган голни урди.

Энди «темирйўлчилар» Европа Лигаси йўлланмаси учун «Галатасарой» билан рақиб бўлади. Охирги турда москваликлар жамоаси мотивациясиз «Шальке»ни енгиши, «Галатасарой» гуруҳ пешқадамлиги учун ўйнайдиган «Порту»ни енгишидан осонроқ.

«Порту» – «Шальке» – 3:1
Голлар: Эдер Милитау, 52. Корона, 55. Марега, 90+4 – Бенталеб, 89, пенальти

Москвадаги ўйиндан кейин Лиссабондаги ўйинда интрига қолмади. «Порту» ҳам, «Шальке» ҳам автоматик равишда кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилди. Бундай вазиятда футболчилар ўз завқлари учун тўп тепишади, мезбонлар яхшироқ тўп тепишди. Аммо биринчи бўлимда Ферманн кетма-кет қаҳрамонликлар кўрсатиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

У иккинчи бўлимда «Порту» бурчак тўпидан кейин ҳисобни очгунича жамоани қутқаришда давом этди. Шундан кейин Сержиу Консейсау шогирдлари яна иккита гол уришди.

Энди «Локомотив» «Порту» охирги турда Истанбулда ҳам шундай ўйин кўрсатишига умид қилиши керак бўлади. Лиссабонликлар ҳужумчиси Марега эса Истанбулда португал футболи афсонаси, ЕЧЛнинг қаторасига 4 ўйинида гол урган Мариу Жарделнинг натижасини такрорлашга уриниб кўради.