Видео: Гвардиола Моуриньо ҳақида савол берган журналистга мушт кўрсатди
Nov. 28, 2018, 12:59 p.m. 8654

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола француз журналистининг у ва Жозе Моуриньодан қайси бири кучлироқ экани ҳақидаги саволига жавоб беришни истамади.

Гвардиола бу саволни эшитганидан кейин афсус билан бош чайқаган ва журналистга муштини кўрсатган. 

Бу ҳодиса «Манчестер Сити» ва «Лион» ўртасида ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи доирасида кечган ва 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида рўй берган. Ушбу ўйиндаги натижа «шаҳарликлар» гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқишини таъминлади.